“Реал” Бензема ўрнига Бразилия терма жамоаси юлдузини олади

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисон жаҳон чемпионатининг биринчи учрашувида иккита супергол уриб, қатор скаутларни ўзига қаратди.

Ёзда “Эвертон”дан “Тоттенхэм”га кўчиб ўтган ҳужумчининг Антонио Конте қўл остида ишлари юришмаяпти. У ўнта учрашувда майдонга тушиб, ҳали голлар ҳисобини очгани йўқ.

Бу вазиятдан “Реал” фойдаланиб қолмоқчи. Мадридликлар 25 ёшли футболчи “Реал”нинг кейинги пайтдаги энг зўр тўпурари Карим Бенземага муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

“Тоттенхэм” ёзда бу футболчи учун 58 миллион евро сарфлаган эди. Бироқ, лондонликлар 100 миллион евролик таклиф бўлса, бразилиялик юлдуз билан хайрлашишга тайёр. Буёғи энди “Реал” раҳбариятининг қаторига боғлиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!