"Реал" Бенземани фақат бир шарт билан қўйиб юбориши мумкин

  • 30 мая, 2023, 11:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти франциялик ҳужумчи Карим Бенземанинг жорий мавсум якунида жамоани тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Relevo нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, Испания гранди Карим фаолиятини Европадан ташқарида давом эттирса, унинг кетишига тўсқинлик қилмайди. Аммо Бензема яна бир мавсумни “Саньтяго Бернабеу”да ўтказиши, шундан сўнг Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши эҳтимоли ҳам бор.

Аввалроқ Карим саудияликлардан таклиф олгани хабар қилинганди. Унга 200 миллион евро эвазига икки йиллик шартнома таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Бензема "қироллик клуби"да 2009 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию