"Реал" Бэйлни ижарага бермоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл янги мавсумни бошқа жамоада бошлаши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби”га ҳозирча 29 ёшли уэльслик футболчининг трансфери борасида ҳеч қандай таклиф бўлмаган. Агар ҳеч бир клуб уни сотиб олишни истамаса, мадридликлар уни ижарага бериб юборишга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бэйлнинг агенти мижози “Реал”дан кетмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Реал” Бэйлни 2013 йил “Тоттенхэм”дан 101 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 40та ўйинда иштирок этди ва 14та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!