"Реал" Бэйлни қанчага сотмоқчи?

"Реал" раҳбарияти жамоа вингери Гарет Бэйлни 20 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Қироллик клуби” уэльслик футболчидан жорий трансферлар ойнаси ёпилгунича қутилмоқчи. Чунки, у бош мураббий Зинедин Зиданнинг режаларига кирмайди.

31 ёшли Бэйл “Реал”да 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 251 та ўйинда майдонга тушди ва 105 та гол ҳамда 68 та голли узатмага муаллифлик қилди. Гаретнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!