“Реал” бир вақтнинг ўзида олти нафар ўйинчини таклиф қилади
Жорий мавсумдан кейин Мадриднинг “Реал” клуби таркибида жиддий ўзгаришлар қилишга тайёргарлик кўрмоқда. “Қироллик клуби” ёзги трансферлар ойнаси даврида бир вақтнинг ўзида олти нафар ўйинчини оладиган бўлди.
Бу ҳақда Sport.es сайти хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, испан клуби ижарада яхши ўйнаётгани сабабли “Лион”дан ҳужумчи Эндрикни қайтариб олади. Бразилиялик футболчидан ташқари, мадридликлар ҳозир “Комо”да ўйнаётган ўз тарбияланувчиси Нико Пасни ҳам қайта сотиб олишни режалаштирган.
Шунингдек, “Реал” таркибидаги нозик нуқталарни ёшлар жамоасида кўзга ташлана бошлаган ўнг ҳимоячиси Давид Хименес Корредор, “АЗ Алкмаар” ярим ҳимоячиси Кес Смит, “Ливерпуль” билан шартномаси якунланаётган Иброҳим Конате ва “Комо”нинг яна бир вакили Хакобо Рамон билан ҳам тўлдириши мумкин.
Қайд этилишича, ўтган ёзда пойтахт клуби трансферларга 164,5 миллион евро сарфлаб, Дин Хёйсен, Трент Александер-Арнольд, Альваро Каррерас ва Франко Мастантуонони сотиб олган.
Саудия Арабистони Профессионал лигаси раҳбарияти мамлакатнинг етакчи клублари билан “Ливерпуль” қанот ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ келаси ёзда қайси жамоага ўтиши мумкинлиги бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.
Илгари 33 ёшли тўпурарга асосий даъвогар сифатида “Ал-Иттиҳод” эътироф этилган бўлса, энди вазият ўзгарди. Айни пайтда Салоҳни қўлга киритиш учун номзодлар қаторига “Ан-Наср” ҳам қўшилди.
Фикрлар