“Реал” бош скаути Анчелоттига зўр футболчи топиб берди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳимоя чизиғида юзага келган вазиятдан хавотирга тушиб қолган. Ҳозир бу чизиқ юқори мақсадлар учун курашаётган жамоанинг энг заиф нуқтаси бўлиб турибди.

“Реал” скаутлари ҳимоядаги муаммоларга ечим бўладиган ўйинчиларни қидирмоқда. Клубнинг бош скаути Жуни Калафат Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штабига Бундеслиганинг энг яхши ҳимоячиларидан ҳисобланган Нико Шлоттербекни олишни тавсия қилмоқда.

Нико “Боруссия Дортмунд” клубида ҳимоя марказида тўп тепиб келмоқда. 24 ёшли футболчи Европада танила бошлади.

Жуни Калафат бу футболчи яқин бир неча йил давомида мадридликларнинг ҳимояси мустаҳкамлигини таъминлаб беришга қодир, - деб ҳисобламоқда.

Бу ҳимоячи “Карлсруэ” ва “Фрайбург” клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу икки жамоадан ташқари “Унион Берлин” сафида ҳам тўп тепган. Дортмундликлар уни икки йил муқаддам 20 миллион еврога трансфер қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!