"Реал" бразилиялик ҳужумчиси билан хайрлашади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик ёзда Мадриднинг «Реал» клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча мадридликлар ва бошқа жамоалар ўртасида Эндрик трансфери бўйича аниқ музокаралар бошланмаган. Шу билан бирга, «Қироллик клуби» раҳбарияти ушбу ёзда футболчини сотиш эҳтимолини инкор этмаётгани таъкидланмоқда.

Эндрик 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Франциянинг «Лион» жамоасида ижара асосида ўтказди. У ерда у барча мусобақалар доирасида 21 ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва саккизта голли узатма амалга оширди. 

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати ҳозирда 40 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!