"Реал" бу футболчи "Байер"га ўтишини хоҳламади
"Реал" раҳбарияти "Райо Вальекано"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Фран Гарсияни сотиб олиш вариантини фаоллаштирди.
Marca хабарига кўра, "қироллик клуби" тарбияланувчиси келаси ёзда "Саньтяго Бернабеу"га қайтади.
"Реал"нинг бундай чора кўришига "Байер" футболчини сотиб олишни режалаштиргани сабаб бўлган. Гарсиянинг "Райо Вальекано" билан имзолаган шартномасидаги товон пули 10 миллион евро бўлиб, “доришунослар” ушбу маблағни тўлашга тайёр эди.
Айтиш керакки, "Байер" бош мураббийи "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо ҳисобланади. Испаниялик мутахассис жамоасини “қироллик клуби” тарбияланувчиси билан кучайтиришни хоҳлаётган эди.
Фикрлар