“Реал”: Бу трансфер барбод бўлса, бошқа футболчи бор!

Chery Tigo 7 PRO

“Реал” ҳимоя чизиғини кучайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Мадридликлар анчадан бери “Бавария”нинг канадалик легионери Альфонсо Дэвисга оғиз солмоқда.

Бироқ, иш “Қироллик клуби” кутганчалик осон кечмаяпти. Шу боис, мадридликлар захира варианти бўйича ҳам иш бошлади.

Агар Альфонсо Дэвисни олиш имкони бўлмаса, мадридликлар “Милан” ва Франция терма жамоасининг 26 ёшли ҳимоячиси Тео Эрнандесни трансфер қилади.

Мадридликлар 23 ёшли Дэвиснинг трансфери бўйича унинг агентлари билан бир неча маротаба алоқага чиқди. Бироқ бу масала чўзилиб келмоқда.

Тео Эрнандес “Реал”га бегона эмас. Франциялик ҳимоячи 2019 йили айнан “Қироллик клуби”дан “Милан”га трансфер қилинган эди. Ўшанда италияликлар 22,8 миллион евро тўлаган. Энди мадридликлар собиқ футболчини қайтариш учун бир неча баравар кўпроқ харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!