"Реал" бу ярим ҳимоячини ҳаммадан тортиб олмоқчи

CHERY AUTO

Илгари "Арсенал" "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Зубимендининг трансферини келишиб олгани ва футболчи тиббий кўрикдан ўтишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганди. 
 
АS нашрининг маълумотига кўра, "Реал" янги бош мураббий Хаби Алонсонинг истаги билан Зубимендини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Мадридликлар клублар ўртасидаги яхши муносабатлар туфайли "Сосьедад" билан музокаралар муваффақиятли бўлишига умид қилмоқда. 
 
Таъкидланишича, Мартин Ла Лигада қолишни маъқул кўради, уни "қироллик клуби"да ўйнаш ғояси ўзига жалб этмоқда. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи ҳали шартнома имзоланмаган "Арсенал"га ўтишни кечиктиришга тайёр. 
 
"Реал" Зубимендининг 60 миллион еврога тенг бўлиши кутилаётган трансфер суммасини "Кастилья" футболчиларидан бирини бепул ижарага бериш орқали камайтиришни режалаштирмоқда. Бунда асосий жамоа ўйинчиларини ҳам битимга қўшиш эҳтимоли истисно этилмайди. Ҳавбекка биринчи мавсум учун 6-7 миллион евро тўлашга тайёр экани айтилмоқда, "Канонирлар" эса солиқлар тўлангандан сўнг йилига тахминан 10 миллион евро таклиф қилмоқда.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!