"Реал" бугун Каталонияга сафар қилади

Бугун Испания Ла Лигасида 2-тур учрашувлари давом эттирилади. Ҳусусан, шу куни “Реал” сафарда “Жирона” меҳмони бўлади.

Қуйида ушбу учрашувга оид баъзи қизиқарли фактлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

- Ушбу жамоалар тарихда ўзаро фақат 2 марта тўқнаш келишган. У ҳам бўлса ўтган мавсумда.

- Каталонияда ўтказилган учрашувда эса 2:1 ҳисобида “Жирона” ғалаба қозонган эди. Мадридда эса “Реал” рақибини 6:3 ҳисобида енган.

- "Жирона" илк турда ўз майдонида "Вальядолид" билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этган бўлса, "Реал" "Саньтяго Бернабеу"да "Хетафе"ни 2:0 ҳисобида енган.

"Жирона" – "Реал"

Стадион: "Монтиливи"

Бошланиш вақти: 01:15

Бош ҳакам: Хуан Мунера

Тахминий таркиблар:

"Жирона": Боно, Порро, Эспиноза, Муньеса, Гарсия, Понс, Гранелл, Борха, Порту, Стуани.

"Реал": Навас, Карвахаль, Варан, Навас, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос, Иско, Бэйл, Бензема.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!