"Реал" бугун Москвада ЦСКА меҳмони бўлади

  • 2 октябрь, 2018, 10:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич иккинчи тур учрашувларига старт берилади.

Жумладан, мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Мадриднинг “Реал” клуби Москвада ЦСКА меҳмони бўлади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- ЦСКА ўз майдонида ўтказилган еврокубок учрашувларининг сўнгги 11тасида бор йўғи 2 марта ғалаба қозонган (4та дуранг, 5та мағлубият).

- ЦСКА ўз майдонида ҳеч қачон испан клубларига ютқазмаган. 3 марта дуранг ўйнаб, 1 марта ғалаба қозонган. Улар сўнгги бор испан клубларидан айнан  “Реал” билан ўйнашган (2012).

- “Реал” Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган сўнгги 18та сафар баҳсидан бор йўғи 3тасида мағлуб бўлган.

- “Реал” еврокубоклар доирасида ўтказилган сўнгги 34та ўйиндан бор йўғи 4тасида имкониятни бой берган (23та ғалаба, 7та дуранг).

- “Реал” рус клубларига қарши ўтказган сўнгги 10та ўйиндан 4тасида мағлуб бўлган.

ЦСКА Москва – "Реал" Мадрид

Стадион: "Лужники" (Москва)

Бошланиш вақти: 00:00

Бош ҳакам: Овидиу Хацеган (Руминия)

Тахминий таркиблар:

ЦСКА: Акинфеев – Фернандес, Бекао, Чернов, Набабкин – Бийол, Ахметов – Влашич, Дзагоев, Обляков – Чалов.

"Реал": Навас – Карвахаль, Варан, Вальехо, Начо – Каземиро, Кроос, Модрич – Асенсио, Бензема, Мариано.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!