"Реал" бугунги дурангдан сўнг пешқадамликни сақлаб қолдими?

CHERY AUTO

Испания Ла Лигасининг 13-тури ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. 
 
Ушбу тур доирасида "Реал Мадрид" "Эльче" билан баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди ва 1 очкони қўлга киритди. "Барселона" эса ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни янчиб ташлади (4:0). Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико Мадрид" "Хетафе" билан куч синашди ва автогол эвазига 3 очкони қўлга киритди. Шунингдек, кучли тўртликдан ўрин олган "Вильярреал" ҳам "Мальорка"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, муҳим ғалабага эришган эди. 
 
Мазкур беллашувлардан сўнг Алонсо бошчилигидаги "қироллик клуби" 32 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди. "Барселона" билан фарқ эса 1 очкогача қисқарди. 3-ўринни эса 29 очко билан "Вильярреал" эгаллади. Кучли тўртликни "матрасчилар" якунлаб бермоқда (28 очко).

Tecno

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!