"Реал" Бундеслига клубидан ҳимоячи сотиб олади

  • 06 May 12:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонг фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имконияти мумкин. Унинг хизматларига "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Goal.com нашрининг ёзишича, "қироллик клуби" 22 ёшли нидерландиялик футболчи учун ёзда “доришунослар”га таклиф билан чиқади. Потенциал трансфер қиймати эса 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фримпонг бу мавсум Германия Бундеслигасида жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ҳисобида тўртта сариқ карточка ҳам бор.

Футболчининг "Байер" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Comments

You must be logged in to commet!