"Реал"да қоласан, лекин захирада ўтирасан!
Футболчи бўйича икки таклиф рад этилди
«Реал» клуби раҳбарияти 2026/2027 йилги мавсумда чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерасни жамоа таркибида қолдиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.
Маълумотларга кўра, испаниялик футболчи асосий таркибга олиб келинган Марк Кукурелья учун захира варианти сифатида кўрилаётгани айтилмоқда.
«Қироллик клуби» раҳбарияти Каррерас бўйича «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» томонидан келиб тушган трансфер таклифларини рад этган.
Каррерас ўтган, 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Унинг амалдаги шартномаси 2031 йил 30 июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)