«Реал»да Винисиуснинг ўйини хавотир уйғотмоқда
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор янги мавсумни омадсиз бошлади.
The Touchline нашри маълумотларига кўра, клуб ичида бразилиялик футболчининг ўйини борасида хавотирлар ортиб бормоқда. Янги шартнома имзоланганидан кейин Винисиуснинг майдондаги кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайган. 26 ёшли ҳужумчи мавсумнинг дастлабки саккиз учрашувида бор-йўғи бир марта рақиб дарвозасини ишғол қила олди.
Шу билан бирга, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью жамоада асосий таркибда «даҳлсиз» ўйинчилар йўқлигини очиқ айтган. Бу эса яқин вақт ичида Винисиус захира ўриндиғига қолдирилиши мумкинлигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, етти турдан сўнг «Реал» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадрид клуби шу пайтга қадар 15 очко жамғарган.

Фикрлар