Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Реал"дагилар ҳайратда! Зидан Моуриньога футболчидан қандай фойдаланишни кўрсатиб қўйди

Зидан топқир мураббий экан

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Зинедин Зидан қўл остида яна Франция терма жамоасига қайтди.

«Уч ранглилар»нинг янги мураббийи хавбек учун ярим ҳимояда унга мос, қулай позиция топа олди. Cadena SER хабарига кўра, «Қироллик клуби» раҳбариятига Зиданнинг ушбу ғояси жуда маъқул келган. «Реал»да Жозе Моуринью ҳам Камавингадан худди шундай услубда фойдаланиши мумкин, деган фикр бор.

Эдуардо Камавинга жорий мавсумда Миллатлар лигасида Франция терма жамоаси ўтказган тўртта ўйиннинг барчасида майдонга тушди, уларнинг иккитасида асосий таркибдан ўрин олди. 

Мадрид клуби сафида эса 23 ёшли футболчи бу мавсумда икки бор асосий таркибда майдонга тушган, яна тўртта учрашувда захирадан майдонга киритилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ