"Реал" дарвозабони янги клубга ўтиши мумкин
"Реал" дарвозабони Андрей Лунин Ла Лиганинг бошқа клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда "ОK Diario" нашри хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, украиналик посбонни "Вильярреал" ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Сариқ сув ости кемаси" Лунин учун "Реал"га 10 миллион евродан ортиқ маблағ таклиф қилишга тайёр. "Қироллик клуби" эса футболчига муносиб ўринбосар топилса, уни сотишга рози бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Андрейнинг хизматларига "Интер" ва "Милан" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
26 ёшли футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 15 миллион еврони ташкил этади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Лунин 2020 йилдан бери "қаймоқранглилар" дарвозасини қўриқлаб келади. Шу давр мобайнида посбон 64 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 22 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



Фикрлар