"Реал" Де Хеа учун Кроосдан воз кечмоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби "Манчестер Юнайтед" посбони Давид Де Хеани қўлга киритишнинг турли усуллари ҳақида ўйламоқда.

The Independent нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти 27 ёшли испаниялик дарвозабон учун “қизил иблислар”га ўзининг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроосни бериши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Кроос жорий мавсум Ла Лигада жами 20та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Де Хеа эса АПЛнинг 30та баҳсида майдонга тушиб, шуларнинг 15тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!