"Реал" Дэвисни "Бавария"дан текинга олиб кетмоқчи

"Реал" клуби ёзда "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвисни сотиб олмайди. Бу ҳақда таниқли "Relevo" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, "қироллик клуби" канадалик ҳимоячини эркин агент сифатида олиб келишни режалаштиряпти. Дэвиснинг Мюнхен гранди билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзига қадар амал қилади. Ҳозирда футболчи ва раҳбарият шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормаяпти. 

Маълумот ўрнида, Альфонси жорий мавсум барча мусобақалар доирасидаги 36 ўйинда битта гол ва 4 та ассист муаллифи бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!