"Реал" "Эль класико" олдидан ўз майдонида дебютантга мағлуб бўлди!

Ла Лига 5-туридан ўрин олган учрашувда "Реал" ўз майдонида "Кадис"ни қабул қилди.

Ўйиндаги ягона гол 16-дақиқада Лосано томонидан киритилди. Мадридликлар қанча ҳаракат қилмасин, рақиб постига йўл топа олмади.

Ушбу натижадан сўнг, онлайн турнир жадвалида "Реал" пешқадамликни сақлаб қолган бўлса, "Кадис" 2-ўринга кўтарилиб олди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+2'

    Эдер Милитао огоҳлантирилди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшилди.

  • 86'

    Фернандес ва Изкуеро майдонга тушди. Алекс ҳамда Йонссон захирага олинди.

  • 82'

    Жуниорнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 81'

    Бенземанинг зарбаси устунга тегди! "Реал" кеч бўлса-да уйғонди!

  • 81'

    Бош ҳакам голни бекор қилди. Бензема воқеалар ривожидан илгарилаб кетган экан.

  • 80'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Йович ҳисобни тенглаштирди!

    Бенземанинг узатмасидан сўнг очиқ дарвоза қаршисида қолган ҳужумчи осонгина гол урди!

  • 78'

    Тони Кроос ўз ўрнини Лука Йовичга бўшатиб берди.

  • 76'

    Асенсио рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 73'

    "Реал"га ҳужумларини якунлайдиган футболчи етишмаяпти.

  • 70'

    Винисиус рақибини алдаб ўта олмади.

  • 67'

    Крооснинг идеал узатмасига Жуниор баланд сакраган ҳолда зарба берди. Бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 66'

    Марсело марказга оширилган тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 63'

    Бензема тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Яна бир вазият бой берилди.

  • 62'

    "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 61'

    Мадридликлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

  • 58'

    Спринтерлик пойгасида Варан Негредодан устун келди.

  • 57'

    Қанотдан оширилган тўпга зарба берган Негредонинг уриниши бироқ ноаниқ кетди.

  • 55'

    Жуниорнинг навбатдаги зарбасига бироз аниқлик етишмади. Қайд этиш жоиз, мўлжал аниқлашмоқда.

  • 53'

    Мадридликларнинг ноаниқ узатмалар серияси яна бошланди.

  • 51'

    Начо ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 49'

    Жуниорнинг зарбаси Бенземага тегиб, майдонни тарк этди.

  • 48'

    Ўзгаришлар амалга оширилганидан кейин "Реал" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида мезбонлар сафида ўзгариш: Эдер Милитао, Марко Асенсио, Вальверде ҳамда Каземиро майдонга тушди. Уларнинг ўрнига Серхио Рамос, Васкес, Иско ва Лука Модрич захирага олинди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Лосано Куртуанинг хатосидан фойдалана олмади. У дарвозабондан тўп ўтишини кутмаган эди.

  • 41'

    Винисиуснинг чалқанча услубда берган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

  • 40'

    "Реал" ҳимоясида палапартишлик юзага келмоқда.

  • 38'

    Бурчакдан оширилган узатмага Варан боши билан зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 37'

    Лукас Васкеснинг Бензема томон узатган тўпи манзилга етиб бормади. "Кадис" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилмоқда.

  • 34'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Рамос огоҳлантирилди.

  • 33'

    Крооснинг узоқ масофадан йўллаган яна бир зарбаси жуда ноаниқ кетди.

  • 30'

    Лосанонинг яқин масофадан йўллаган хавфли зарбасини Куртуа қайтарди. "Реал" ўзига келмаса бўлмайди.

  • 28'

    Рамос ва Лосано ўзаро тўқнашиб кетди. Иккисига ҳам тиббий ёрдам керак.

  • 27'

    Навбатдаги сафар ҳам Иско шерикларига тўпни етказиб бера олмади. Зич ҳимояланаётган меҳмонлар имконият қолдирмаяпти.

  • 25'

    Меҳмонлар рақиб ҳужумларини усталик билан қайтармоқда. Узатмалар йўлига қўйилаётган тўсиқлар мадридликлар учун муаамо туғдирмоқда.

  • 23'

    Крооснинг зарбасига анча ноаниқ кетди. "Реал" жарима майдонига киришга қийналмоқда.

  • 21'

    "Қаймоқранглилар"нинг узатмалари манзилга етиб бормаяпти. Тўп шунчаки йўқотилмоқда.

  • 19'

    Марселонинг жарима майдонига оширган тўпига жамоадошлари эга чиқа олмади. Кетма-кет ҳужумлар бесамар якунланмоқда.

  • 16'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Кадис" ҳисобни очди!

    Негредонинг узатмасидан сўнг бирга-бир вазиятга чиққан Лосано Куртуа устидан тўпни ошириб қўйди!

  • 15'

    Исконинг марказга узатмасини дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

  • 14'

    Яна бир жуда завфли зарбани Куртуа қайтарди. Мадридликлар ўзларига келмаса, гол ўтказиб юбориши тайин.

  • 13'

    Негредонинг зарбаси анча хавфли чиқди. Меҳмонлар ҳужумкор ўйин кўрсатмода.

  • 10'

    Бенземанинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвозабонга ортиқча муаммо туғдирмади.

  • 8'

    Лосанонинг зарбасини Куртуа қайтарди.

  • 7'

    Мадридликлар тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 4'

    Винисиуснинг узатмасига на Иско, на Модрич ета олмади.

  • 2'

    Ҳисоб очилишига бир баҳя қолди! Рамос дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтарди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Баҳс яқин дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!