“Реал” “Эл-Классико”нинг вақтини ўзгартиришни сўрамоқчи

Бундан бир неча дақиқа олдин Испания Ла лигаси янги мавсумига қуръа ташлангани ва барчасабрсизлик билан кутадиган “Реал” – “Барселона” ўйини бўлиб ўтадиган саналар маълум бўлгани  ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, илк классико 17-тур доирасида 20 декабр санасида “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ “Марcа” нашри хабарига кўра, мадридликлар мазкур ўйин вақтини бир кунга суришлари мумкин, деб ёзмоқда.

Боиси, ушбу қарама-қаршилик БААда ўтадиган клублар ўртасидаги ЖЧ финалидан уч кун ўтиб кейин бўлиши мумкин. “Реал”дагилар эса ушбу турнирнинг финалида ўйнашларига шубҳа қилишмаяпти.

Иккинчи даврадаги ўйин эса 2018 йилнинг 6 май санасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!