“Реал” энг тажрибали футболчисидан осонгина воз кечди

CHERY AUTO

“Реал” клуби раҳбарияти жамоа сардори Даниэль Карвахаль билан хайрлашишга қарор қилди. Ўнг қанот ҳимоячиси жорий мавсум охирида “Қироллик клуби”ни тарк этади.

Tecno

Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, клуб хўжайинлари 33 ёшли футболчига янги меҳнат шартномаси таклиф қилмоқчи эмас. Амалдаги келишув 30 июнь куни тугайди.

Карвахаль “Реал”нинг энг содиқ футболчиларидан ҳисобланади. У 2013 йилдан бери пойтахт клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Дани “Реал” академияси “Кастилья”дан етишиб чиққан. 2012-2013 йиллар давомида бир мавсум Бундеслигада “Байер”га бориб тажриба ошириб келганидан бери “Реал”дан ҳеч қаёққа ўтмай юрганди.

Жароҳатларга мойил бўлиб қолган Карвахалнинг бугунги кундаги бозор қиймати етти миллион еврони ташкил этмоқда. Жорий мавсумда бу ҳимоячи Испания чемпионатида еттита ва Чемпионлар лигасида битта учрашувда қатнашди холос.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!