"Реал" Энцони ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

"Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес кутилмаганда "Реал Мадрид"нинг трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер ойнасида аргентиналик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади. Қайд этилишича, Фернандеснинг ўзи ҳам "Сантьяго Бернабеу"га ўтишга тайёр. Жорий мавсумда 24 ёшли хавбек барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. 

Маълумот учун, Фернандеснинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2032 йилгача мўлжалланган. Трансфермаркт унинг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!