“Реал” футболчилари Арбелоани ҳақоратлаб, лақаб қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал”нинг бир нечта футболчилари жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоага нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани маълум қилинди, деб хабар бермоқда OK Diario нашри.

Футболчилар 43 ёшли испаниялик мутахассисга “Конус” деган лақаб беришган. Мутахассис бу ҳақда билгач, ушбу футболчиларни майдонга туширишни тўхтатган.

Буларнинг барчаси клубдаги вазият издан чиққани фонида содир бўлмоқда: аввалроқ жамоа ечиниш хонасида ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида муштлашув юз берган, натижада Федерико бош мия жароҳатини олган.

Бундан ташқари, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени “Реал”дан ҳайдаш талаби билан тузилган петицияни 40 миллиондан ортиқ одам имзолаган.

Кейинги ўйинда “Реал” ашаддий рақиби “Барселона”га қарши майдонга тушади. Учрашув 10 май, якшанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!