“Реал” футболчиси 20-маротаба жароҳат олди

“Реал” клуби расмий сайтида чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендининг жароҳати ҳақида маълум қилди.

Клуб тиббий хизмати ўтказган текширув натижасига кўра, футболчида ўнг оёқ сон қисмидаги икки бошли мушак жароҳати аниқланган.

Клуб баёнотида: “Тиббий хизмати ўтказган текширув натижаларига кўра, Ферлан Мендида ўнг оёқ сон қисмидаги икки бошли мушак жароҳати аниқланди. Ҳозирча унинг ҳолати кузатилмоқда”, — деб ёзилган.

Transfermarkt маълумотига кўра, бу француз ҳимоячиси учун “Реал”даги  фаолияти давомидаги 20-жароҳат ҳисобланади.

Жорий мавсумда Ферлан Менди барча мусобақаларда бешта ўйинда иштирок этган ва ҳеч қандай гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмаган.

Футболчининг “Реал Мадрид” билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!