“Реал” футболчиси “Бавария”ни кучайтиради

“Бавария” таркибини кучайтириш мақсадида “Реал” билан шартномаси якунланаётган Лукас Васкесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Мюнхен клуби мутасаддилари футболчи билан музокараларни бошлаб юборган ва томонлар келишувга эришишга яқин турибди.

29 ёшли ярим ҳимоячига “Тоттенхэм” ва “Арсенал”дан ҳам таклиф бўлмоқда. Бироқ, бу икки клуб Европа майдонларида совринлар учун кураша олмайди. Шу боис, Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Бавария”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

“Реал” билан янги битим бўйича келиша олмаган Лукас  Васкес жорий мавсумда Испания чемпионатида 22 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба аниқ нишонга олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!