"Реал" футболчиси бу совринга тўққизинчи марта лойиқ деб топилди
"Реал" Мадрид футболчиси Давид Алаба ўз мамлакати Австрияда кетма-кет учинчи марта йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Алаба бу совринга умумий тўққизинчи марта лойиқ кўрилди ва бу мутлақ рекорд саналади.
Австрия чемпионати вакилларининг овоз бериш йўли орқали аниқланган мазкур соврин учун курашда 30 ёшли ҳимоячи "Болонья" ҳужумчиси Марко Арнаутович, "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер ва "Фейеноорд" ҳимоячиси Гернот Траунерни ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, австиялик футболчи "қироллик клуби" сафида ўтган мавсумда Испания чемпионати, чемпионлар лигаси ва Испания Суперкубогида ғалаба қозонди.
Фикрлар