"Реал" футболчиси Бундеслига клубига ўтади

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор фаолиятини "Байер"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда AD.nl нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли норвегиялик футболчи “доришунослар” билан шахсий шартнома бандларини муҳокама қилиш учун отаси билан Германияга етиб келган. Ҳозирча трансфернинг молиявий томонлар ошкор этилмаяпти.

Маълумот учун, Эдегор “Реал”га 2015 йилда кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида асосан турли жамоаларда ижарада тўп сурди, “қироллик клуби”да эса бор йўғи 2та ўйинда иштирок этди.

У ўтган мавсумни Голландиянинг “Витесс” клубида ижарада ўтказиб, 39та ўйинда 11та гол ҳамда 12та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!