"Реал" футболчиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби сафида ёзда келиб қўшилган Дин Хейсен хизматларига А Серия клубидан қизиқиш бор. Бу ҳақда "Lа Stampa" нашри маълум қилди.

Манбада берилган маълумотга кўра, ҳозирда испаниялик ҳимоячини "Ювентус" жамоаси ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Туринликлар футболчини ёзги трансфер ойнасида ижарага олишни мўлжалламоқда. 

Айни вақтда 20 ёшли футболчининг трансфер бозоридаги нархи 65 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Дин "Ювентус" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 2 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!