"Реал" футболчиси Ла Лиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

Испания Ла Лигаси матбуот хизмати сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади. Совринни "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде қўлга киритди.

Сентябрь ойида Федерико Испания чемпионатининг учта ўйинида иштирок этди, унда "Реал" "Бетис" (2:1), "Мальорка" (4:1) ва "Атлетико" (2:1)ни мағлуб этди. Мазкур баҳсларда уругвайлик футболчи иккита гол урди ва самарали узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, олти турдан кейин “Реал” Мадрид турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Карло Анчелотти жамоаси 2022/2023 йилги мавсумдаги барча баҳсларда ғалабани қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, “Реал” Испания чемпионатининг навбатдаги учрашувини 2 октябрь куни “ОсасунаО”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!