"Реал" футболчиси Мадридга қайтишни хоҳламаяпти

Мавсумни “Милан” сафида ижарада ўтказаётган “Реал” ярим ҳимоячиси Браим Диас Мадридга қайтишни режа қилмаяпти.

«Мен ақлбовар қилмайдиган шаҳар ва ажойиб клуб - Миланда ўйнашдан жуда хурсандман. Мухлислар мени ажойиб кутиб олишмоқда, бу ерда ўзимни зўр ҳис қиляпман. Мен уларга қувонч бахш этмоқчиман. "Милан"да муваффақият қозониш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

"Милан"дек клуб Чемпионлар лигасида ўйнаши керак. Бу жиддий турнир, унга кириш биз учун катта аҳамиятга эга», - деди Диас SportMediaset нашрига берган интервьюсида.

21 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум А Серияда жами 25 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!