"Реал" футболчиси МЛС чемпионати клуби билан музокара ўтказди
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич фаолиятини МЛС чемпионатида давом эттириши мумкин. The Athletic хабарига кўра, 34 ёшли хавбек хизматлари учун "Ди Си Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида ушбу клубни Уэйн Руни тарк этган эди. Унинг ўрнини эса "Ди Си" клуби Олу Камара билан тўлдиришди. Аммо америкаликлар яна бир юлдуз футболчини жамоага олиб келиш ниятида.
Манбаага кўра, "Ди Си Юнайтед" раҳбарияти футболчи мутасаддилари билан ёзда амалга ошиши мумкин бўлган трансфер масаласида музокара ўтказган.
Фикрлар