"Реал" футболчиси ортга қайтиши мумкин

"Вильярреал"да ижара асосида тўп сурадиган "Реал" ҳужумчиси Такефуса Кубо мадридликлар ихтиёрига қайтиши мумкин.

Вильярреалликлар раҳбарияти футболчиларнинг маошини қисқартиришга ҳаракат қилмоқда, шу сабаб клуб ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилмоқчи.

"Реал"да эса Кубони асосий таркиб футболчиси сифатида кўришмаяпти. Шунинг учун 19 ёшли ҳужумчи бошқа клубга ижарага юборилиши мумкин.

Жорий мавсумда Кубо Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!