“Реал” футболчиси Пеле даражасига етмоқчи

“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Родриго Гоэс футбол қироли сифатида тан олинган Пеле даражасига етмоқчи. Шунингдек, Родриго ПСЖдаги ҳамюрти Неймарни ҳам ўзига кумир, деб билишини очиқлади.

- Мен ҳар куни уларнинг даражасига етиш учун меҳнат қиляпман. Улар ажойиб ўйинчилар. Неймар менинг кумирим, Пеле эса футбол тарихидаги энг зўри, - деди Родриго.

Родриго ўз даврида Пеле ва Неймар ўйнаган “Сантос” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 21 ёшли футболчи бундан уч йил муқаддам “Реал”га кўчиб ўтган.

Фаолияти давомида клублар миқёсида 167 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 33 та гол ва 28 та ассист ёздириб қўйди. Бразилия терма жамоасида бешта ўйинда битта гол урган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!