"Реал" футболчиси учун АПЛнинг учта жамоаси курашмоқда
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар берди.
Манбанинг ёзишича, франциялик футболчига АПЛнинг учта топ клуби қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячини "Ливерпуль", "Челси" ва "Арсенал" ўз сафига қўшиб олиш учун курашмоқда. "Қироллик клуби" Эдуардо учун 80 миллион евро талаб қилмоқда.
Камавинганинг айни вақтда трансфер бозоридаги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи жорий мавсум Хаби Алонсо қўл остида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. реал



Фикрлар