"Реал" футболчиси учун курашга "Бавария" ҳам қўшилди

"Бавария" "Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао учун 4-даъвогарга айланди.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли бразилиялик футболчи учун мюнхенликлардан ташқари "Ювентус", "Тоттенхэм" ва "Боруссия" Дортмунд ҳам кураш олиб бормоқда.

"Бавария" Эдерни ёзда жамоадан кетадиган австриялик ҳимоячи Давид Алабага муносиб ўринбосар  сифатида қарамоқда.

Милитао жорий мавсум "Реал" сафида 3 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!