"Реал" футболчиси "Вильярреал"га ўтиши мумкин

“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Оскар Родригес мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

ESPN нашрининг хабар беришича, 22 ёшли испаниялик футболчини “Вильярреал” ўз сафида кўрмоқчи. “Сариқ сув ости кемаси” бу борада “қироллик клуби” билан музокараларни ҳам бошлаб юборган.

Маълумот учун, Родригес мавсумни “Леганес” сафида ижарада ўтказди ва Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!