"Реал" футболчиси янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Лукас Васкес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

27 ёшли испаниялик футболчига “Арсенал”дан қизиқишлар бўлмоқда. Ўз навбатида “қироллик клуби” ҳам уни сотиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Васкес ўтган мавсум “Реал” сафида Ла Лигада 31та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!