"Реал" футболчисида коронавирус аниқланди

"Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Onda Cero нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли норвегиялик футболчининг COVID-19 га топширган тести мусбат натижа берган. Шундан сўнг, Эдегор карантинга олинган, “Реал”нинг қолган футболчилари эса якка тартибда машғулот ўтказмоқда.

Эдегор 2015 йилдан буён "Реал" футболчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида "Херенвен", "Витесс" ва "Реал Сосьедад" клубларида ижарада тўп сурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!