"Реал" футболчисига АПЛнинг 3 та клуби даъвогарлик қилмоқда

Мадриднинг  “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли испаниялик футболчи учун “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” клублари даъвогарлик қилишмоқда. Бироқ, улар орасида “шпорлар” фаворит эканлиги айтилмоқда.

Гарчи Себальос мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг режаларига кирмасада, “қироллик клуби” раҳбарияти уни ижарага беришни ёки кейинчалки қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан сотишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Милан” Себальосни ижарага олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Себальос ўтган мавсум Ла Лигада жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!