“Реал” футболчисини арзонга сотиб юборадиган бўлди

“Лацио” клуби “Реал” ҳимоячиси Марио Гилени трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар тарқатди Marca нашри.

Италияликлар 21 ёшли футболчи учун 5 миллион евро тўласа, трансфер расмийлаштирилади. Қироллик клубининг аслсий таркибига кира олмаган бу ўйинчига “Лацио”дан ташқари А Сериянинг бошқа вакили – “Сассуоло” ҳам жиддий қизиқиш билдиряпти.

Бундан ташқари, Гиле испан клублари – “Хетафе” ва “Сельта”дан ҳам чорлов олган.

Гиле ўтган мавсумда асосий таркиб сафида атиги икки марта майдонга тушди. Бироқ, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!