“Реал” футболчисини машҳур жамоани қутқаришга чақиришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Натижаларида пасайиш кузатилаётган “Аякс” жамоаси келаси мавсумдан янги лойиҳани амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Нидерландияликлар ана шу мақсадда “Реал”дан кетишга қарор қилган Даниэль Себальосни трансфер қилмоқчи. Машҳур клубнинг спорт директори Йорди Кройф 29 ёшли испан футболчисини янги лойиҳанинг бир қисми сифатида кўрмоқда.

Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, “Аякс” раҳбариятидагилар Себальос жамоага тажрибали футболчилар керак бўлган профилга мос келади, деб ҳисоблашмоқда.

Жорий мавсумда Себальос барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этди, аммо самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.

Умуман олганда, ярим ҳимоячи майдонда жуда кам – атиги 810 дақиқа ўтказди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, унинг бозор қиймати  8 миллион еврони ташкил этади. “Қироллик клуби” раҳбарияти ёзда Себальос билан хайрлашишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!