“Реал” футболчисини олиб кетадиган бўлишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Келаси мавсум олдидан таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган Туриннинг “Ювентус” клуби “Реал Мадрид” ҳужумкор футболчиси Браим Диасга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда машҳур журналист ва инсайдер Жанлука Ди Марцио X ижтимоий тармоғида хабар қилди.

Манба маълумотига кўра, туринликлар испаниялик футболчини ҳужум чизиғини кучайтириш учун устувор номзод, деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Браим Диас “Реал”га тайинладиган бош мураббий унинг тақдири бўйича қандай режаларга эга эканини билиш учун Мадридда бўлиб туришни маъқул кўряпти.

Ўтган мавсумда 26 ёшли испаниялик вингер клуб миқёсида 42 та учрашувда иштирок этди. У мазкур ўйинларда 2 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!