"Реал" футболчисини операция қилдирадиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» клуби ўзининг расмий сайтида расмий баёнот эълон қилди. Унда қайд этилишича, жамоа ҳимоячиси Рауль Асенсио пайшанба куни ўнг оёғининг йирик суягида аниқланган стресс синиғи сабабли жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.

Мадрид клуби матбуот хизмати 23 ёшли Асенсионинг майдонга қайтиш муддати ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

2026/2027 йилги мавсумда Рауль Асенсио ҳали бирор марта майдонга тушгани йўқ. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг трансфер баҳоси 20 миллион еврони ташкил этади.

Испания Ла Лигасидаги навбатдаги учрашувини «Реал» шанба, 10 октябрь куни ўтказади. Жозе Моуринью шогирдлари ўз майдонида «Вильярреал» жамоасини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!