“Реал” футболни “ўлдирмоқчи”! Ла Лига хўжайини “Қироллик клуби”ни танқид қилди

  • 05 Feb 10:13
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Ла Лига президенти Хавьер Тебас “Реал” хўжайини Флорентино Перес Суперлигани ташкил қилиш тарафдори бўлгани учун уни кескин танқид қилди.

- Суперлига ташкил этиш ғояси ортида кимлар тургани ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш талаб этилади. Кўпчилик бунинг ортида Флорентина Перес борлигини тан олишни истамайди. Ҳамманинг юзи очилади.

Футболни қутқариш борасида Пересга ўхшаб фикрлаш ярамайди, уч йилда уч хил форматни таклиф ҳам қилиб бўлмайди.

Буни телевизион модель мисолида кўриш мумкин. Бошида ҳаммаси бепул экани айтилади, кейин гибрид усулга ўтилади ва охирида ҳамма нарса нимага бориб тақалишини барча яхши англаб турибди.

Тасаввур қилинг: ҳафта давомида бепул футбол томоша қиласиз. Дам олиш кунлари  миллий лигалар ўйини учун пул тўлаш шарт бўлади. Бунинг эффекти бузғунчиликдан бошқа нарса бўлмайди. “Реал” ўз олдига футболни қутқариш эмас, уни “ўлдириш” вазифасини қўйганга ўхшайди, - деди Хавьер Тебас.  

Comments

You must be logged in to commet!