"Реал" грандлар нишонидаги футболчини олиб қолмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсио билан янги шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда AS нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "қироллик клуби" ҳавбекка маош томонлама яхшиланган 3 йиллик янги битим таклиф қилмоқчи. Клубнинг аввалги таклифи футболчини қониқтирмаган эди.
26 ёшли футболчи хизматига АПЛнинг 3 клуби: "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм"дан қизиқишлар бор. Шунингдек, "Барселона" ҳам Маркони ўз сафида кўришга тайёр. Асенсионинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар