“Реал” Гюлер учун яна пул тўлайди
Испания чемпионатининг ўн биринчи турида мусобақа пешқадамлик қилаётган Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида “Валенсия”дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.
Ушбу баҳсда мадридликлар сафида туркиялик легионер Арда Гюлернинг иштирок этгани “Қироллик клуби” учун каттагина харажатга тушди. Гап шундаки, бу 20 ёшли футболчи учун “Реал” сафидаги 75-ўйин сифатида қайд этилди.
“Фенербаҳче” ва “Реал” ўртасидаги Гюлер трансферига оид шартномада агар туркиялик чарм тўп устаси Мадрид суперклубида 75 та ўйин ўтказса, 2 миллион евро бонус тўланиши белгилаб қўйилган.
Бу ҳақда Diario AS нашри ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълумот тарқатди.
Арда Гюлер “Реал”га 2023 йилнинг ёзида олиб келинган. Истеъдодли ўйинчи учун испанлар “Фенербаҳче”га 26 миллион евро тўлаган. Ҳозирга қадар ярим ҳимоячи “Реал”да 75 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 17 та голли узатма расмийлаштириб қўйди.



Фикрлар