"Реал" ҳайдаётган футболчига машҳур клуб харидор

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп суриб келаётган марказий ҳимоячи Рауль Асенсио фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, 23 ёшли футболчига янги бош мураббий Жозе Моуриньо режаларида ўрин топилмаган ва унга «Марсель» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотига қараганда, дастлаб Асенсио Мадридни тарк этишни истамаган. Бироқ клуб раҳбарияти унинг кетишини қатъий талаб қилаётгани сабаб, футболчи бу қарорга рози бўлиши эҳтимоли ортиб бормоқда. 

«Марсель» испаниялик ҳимоячини 15 миллион евро миқдоридаги мажбурий сотиб олиш шартномаси билан ижарага олишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, «Реал» келишув шартларига кўра, Асенсио келажакда «Марсель» томонидан бошқа клубга сотилса, трансфер суммасининг 25 фоизини олиш ҳуқуқини сақлаб қолиши айтилмоқда. 

Аввалроқ футболчига Португалиянинг «Бенфика» жамоаси ҳам қизиқиш билдирган, аммо Лиссабон клуби «Реал» томонидан таклиф этилган қайтариб сотиб олиш бандини шартномага киритишга рози бўлмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!