“Реал” ҳимоячиси А серия клубига ўтиши мумкин

"Лацио" клуби "Реал" ҳимоячиси Марио Гилага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” 21 ёшли испанияликни 5 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. “Тransfermarkt” портали Мариони 500 минг еврога баҳолаган.

Ҳозирча, римликлар футболчи учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Қолаверса, унга "Хетафе", "Сельта" ва "Сассуоло" ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

2021/22 йилги мавсумда Гила "Реал" ёшлар жамоаси "Кастиля" таркибида 32 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!